21K216Telegramda ochish
Бу тўкис ва ҳайрон қолдирадиган схема эмас Биз аввалбошдан ғолиби кабинетларда белгиланган, муқобил талагорларсиз ёки тайинланган спарринг рақиблар иштирокидаги аукционларни кўрмадикми? Биз квадрат метри Чилонзордаги хрушчевка нархида ёки ундан ҳам каррасига арзонроқ сотилган пойтахт қоқ марказидаги бинолар билан боғлиқ битимларга гувоҳ бўлмадикми? Биз чатишиб кетган яқин чўнтакларга чексиз чегарасиз имтиёзлар, имтиёзли кредитлар берилишини биринчи марта оғриқ билан кузатмоқдамизми? Ҳеч қачон кредитни қайтармайдиганларга, кредитларини фақат кредитлар билан ёпадиганларга, бутун Ўзбекистон бўйича ҳамма банклардан бўғзигача қарз бўлганларга ва эртага очадиган банки ҳам кредит ҳисобидан очиладиганларга яна юз миллиардлаб  кредит берилиши биринчи мартами? Давлат компаниялари ва банклари ўзининг мулкини ўзи кредит ажратиб сотиши кеча оқшом пайдо бўлдими? Сопини ўзидан чиқариш, яъни хусусийлаштираётган активлар ва корхоналардан аввал кредит ё шиширилган контрактлар пули чиқиб кетиши ва четга чиққан маблағ ва кредитнинг ярим пулига ўша актив ё корхона "сотиб олиниши"-чи? Сизларни нима ҳайрон қолдирмоқда? Ахир буларнинг ҳаммаси нормага айланиб бўлганку. Йўқ. Бу тўкис схема эмас. Тўкис схема бўлиши учун Банк ўзи берган кредит ҳисобига сотган ўзининг биносини ўзи яна ижарага олиши керак. Шунда Банк тўлайдиган ижара тўловлари ҳисобига кредитниям ўзи ёпиб берарди (балки яна қарз ҳам чиқарди). Ана шунда гулнора ҳам чангаллаб қоладиган тўкис схема бўлган бўларди. Бу эса шунчаки, "ҳа, биз шундай қила оламиз, хўш, нима дейсан" дейилган схема.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin