14K195Telegramda ochish
"Ўзбекнефтгаз" асосий фаолиятига таалуқли бўлмаган активларини сотмоқда Нопрофиль активларни сотиш аслида тўғри қарор. Рўйхатдаги активлар фаолият турларига қаранг: Товуқчилик, балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхона, совутгич омборхоналар, ҳаммом, бозор... Монополистимиз тепадан нима қаланғи-қасанғи топшириқ бўлса, йиллар мобайнида лаббай дея бажараверган. Нима учун мамлакатда ёқилғи қимматлиги хусусий сабабларини сал бўлсаям англаётгандирсиз? Қани энди бу йўлдан телба-тескари топшириқларнинг орқасидан кириб бормаган соҳаси қолмаган Ўзбекистон темир йўллари, Ҳавошка, Автосаноат каби бошқа монополистларимиз ҳам юришса. Лекин... Лекин бу иш нега иқтисодиёт ўсишда бўлган 2018-2019 йилларда қилинмади? Сотиш учун танланган вақтни қаранг. Мавжуд активларни янаям арзон сотиш учун карантин даври ва кризисдан ҳам қулай вақт борми? Биздан масалаҳат: аукционларда иштирок этинг ва Ўзбекнефтегазни оғир юкдан ҳалос бўлишига кўмаклашинг. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin