Автомобиль, тамаки, алкоголь ва сувлар эркин савдо режимидан истисно
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги эркин савдо режими амал қилмайдиган истиснолар рўйхатига 30та маҳсулот кирган. Рўйхатда Ўзбекистон экспорти учун ёки импорти учун муҳим бўлган қатор товарларни ҳам кўриш мумкин.
Мисол учун енгил автомобиллар, юк автомобиллар ва махсус автомобилларни Ўзбекистон томони қўштирганга ўхшайди. Чунки Туркманистонда Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, янги автотранспорт воситалари импорти учун атига 2%лик импорт божи бор холос.
Минерал ва газланган сувлар истисно рўйхатига туркман тарафи хоҳиши билан киритилган бўлиши мумкин. Чунки Туркманистон сув импорти учун ҳар литрига 2 долларгача бож уради (бу тақиқ билан тенг).