

Бухоро ЖАРда
2024 йил. Суратда Бухоро футбол клуби учун унинг улкан стадионини сингапурлик инвестор фойдасига бузиб, янги 25 минглик стадион ваъда қилганлар президиумда қўр тўкиб ўтирипти, уларнинг орасида вилоят ҳокими Зарипов ҳам бор, лекин сингапурлик инвестор йўқ (у ўзи борми?). Кейинги суратда эса бузиб ташланган стадион ўрнига ваъда қилинган янги стадион.
“Бу стадион халқаро андозаларга мос 25 минг томошабин сиғимига эга бўлади. Атрофида автотураргоҳлар ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. 28-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби негизида Бухоро футбол академияси қурилади. Бу шу йилнинг ўзида бўлади”.
2025 йил. Бухоро уй ўйинларини Тошкентда, ЖАРда ўтказади.
Стадион ҳам йўқ. Туристик марказ ҳам. Жавобгар ҳам йўқ.