27K69Telegramda ochish
Юк автомобиллари учун бож ва утилизация йиғимини бекор қилиш топшириғи ижро қилинадими? Бир ой аввалги йиғилишда Давлат раҳбари томонидан “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобилларини 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиш вазифаси топширилган эди. Лекин ҳозирча мазкур топшириқ қонун ҳужжатларида акс этгани йўқ. Жуда кўп ҳолатларда имтиёзлар тор манфаатли доираларга тааллуқли бўлса, вазирлик ва идоралар раҳбарлари дарҳол ижрога киришиб кетишади, ҳаттоки бу қолган барчага зиён бўлса ҳам. Масала кенг бизнес соҳалари ва барча аҳолига тегишли бўлса, ўзбек чиновниклари топшириқни ойлаб, йиллаб пайсалга солишади. Аждарҳо божлар солинган юк автомобилларига оид кўпчилик кутган ва ҳалигача кутаётган мазкур ўзгариш хизматлар соҳасига оид охирги қарорга кирмай қолган. Балки, бож ва утилизация йиғими таклиф этилганидек, 3 йилга эмас, бутунлай, доимийга бекор бўлар? Яхши гумонда бўлаверайлик-чи. Айниқса, бугунги кун мавзусидан кейин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin