Зиёнли пахта ва фойдали қўнғиз ҳақида
Фанда Curculionidae ёки Anthonomus grandis деган қўнғиз бор. Кўсак ейиш унинг асосий функцияси.
Мана шу қўнғизнинг пахтачиликка зиёни АҚШ жанубида пахта монокультурасига чек қўйгани айтилади. Америка пахтакорларини пахта экишдан воз кечишга ва бошқа экинларни экишга мажбур қилган бу қўнғиз уларнинг кейинчалик бойиб кетишига ҳам сабабчи бўлган. Шунинг учун АҚШнинг энг пахтакор штатларидан бири Алабамада унга, қўнғизга, зараркунандага ҳайкал қўйилган.