Кечаги катта йиғилишдан кейин Энергетика вазири Шерзод Ходжаев ва Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть-газ масалалари бўйича ўринбосари Хуршед Мустафаев Ахборотга берган интервьюсида (09:08дан кўринг) таклиф этилаётган тизим ҳақида қатор маълумотларни беришган. Қайд этилишича, Ҳудудгазтаъминот қаноти остида LPG-Trade компанияси ташкил этилади. Янги монополист пропанни биржадан олиб, аҳолига сотад
Sherzod Xodjayev
ShaxslarЎзбекистонликлар охирги икки ойда ошган энергетик тарифлар кун тартиби билан яшамоқдалар. Муҳокамалар, саволлар, эътирозлар бугунги кун ташвишлари билан боғлиқ бўлиб турипти. Лекин эртага нима бўлиши, қанақа бўлиши, бизни қандай истиқбол кутаётгани ҳақида гапириш вақти аллақачон келган. Dialog лойиҳасининг илк сонида биз Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Шерз
Агар ислоҳотлар қилинмаса, бизни кутаётган оғир оқибатлар ҳақида, тизим захираси тугаб битгани борасида бутун 2022 йил давомида дод-вой солиб келган Шерзод Ходжаевнинг ва ишончли бошқарув ёки текинга бериб юборилган газ қудуқлари ва ИЭСлар зарарли юкламасини ҳам олган ИЭС АЖ раҳбари Абдураҳмоновнинг истеъфога чиқарилиши, Артикходжаев ўрнига Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб
Ташқи савдо статистикаси бўйича етти ойлик кўрсаткичларга ниҳоят электр энергияси импорти қўшилган. Расмий рақамларга ишонилса, ўтган 7 ойда четдан 59 млн.долларлик электр импорт қилинган. Электр экспорти эса деярли тўхтаган. Энергетика вазири Шерзод Ходжаев ўтган ойда берган интервьюсида Тожикистондан электр импорт қилаётганимиз ва Афғонистон учун ёз ойларида биздан кўра Тожикистондан электр сот
Кечаги суҳбатда статистика бўйича апрель-июнь ойлари давомида электр генерацияси ўтган йилнинг апрель-июнь ойларига нисбатан камайгани ҳақидаги саволга Шерзод Ходжаев электр ишлаб чиқариш камаймагани, ўсишда давом этаётганини қайд этди. Вазирлик маълумотига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида 36 773,5 млн.кВт соат электр ишлаб чиқарилган (ўтган йили шу даврда 34 988,2 млн.кВт соат). Статистика қўми
Kommers.uz сайти билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев билан катта интервью уюштирдик.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев «Росатом» воситачилигида АЭС қурилишига оид қатор мулоҳазалари билан ўртоқлашган. Айрим иқтибослар: "Атом электр станциялари қурилишига келсак. Биз яна бу қанчалик иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги саволга қайтамиз. Бир томондан, лойиҳа қазиб олинадиган ёқилғига муҳтожликни камайтириши билан жуда аҳамиятли. Қуёш ва шамол энергиясидан фарқли ўларо