
10та иссиқлик электр станцияси қандай шартларда сотилади?
Талимаржон ИЭСнинг кафолатли харид шартларида сотилгани қолган станцияларни “хусусийлаштиришда” ҳам қўлланиладими, деган савол туғдиради. Унда эркин улгуржи бозорга қачон етамиз, тарифлар ошишда давом этаверадими?
Ўзбекистондаги давлат қўлидаги иссиқлик электр станцияларни сотиш учун жуда қисқа муддат белгиланган, уларнинг ҳаммаси йил охиригача сотувга чиқарилиши керак.
Шунингдек, станцияларни хусусийлаштиришда уларга ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори кафолатланиши ҳам кўзда тутилган.