20K19Telegramda ochish
Депозитлар арзонлашаётганига қарамай, кредитлар қимматлашишдан тўхтамаган Июнь якунлари билан миллий валютадаги депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,7%гача (-0,1%), чакана депозитлар ставкаси эса 21,4%гача (-0,1%) пасайган. Лекин 2 ойлик барқарор пасайишдан кейин миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 23,2%гача кўтарилган (+0,4%). Чакана кредитларнинг ставкаси 23,7%га етган (+0,6%). Кредит ва депозитлар ставкаларининг турлича трендда ўзгариши бошқа сабаблар ва хатарлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, аввалги даврларда молиялаштирилган ва жорий даврда тан олинган сезиларли миқдордаги йўқотишлар, банкка хос бўлмаган лойиҳаларга ва маъмурий харажатларга мажбурлашлар банкларнинг нарх сиёсатига таъсир этмасдан қолмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin