«Ватанга қайтариш» — хориждаги ватандошларга ёрдам
30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» деб номланган хайрия акцияси ўтказилади. У Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилмоқда.
Акция Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Мақсад — хорижда оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш ва уларга жамиятга мослашишда ёрдам бериш.
Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.