22K52Telegramda ochish
Рақобат қўмитаси Ўзбекнефтегазга қарши иш очадими? 24 июлдан то 31 июлга қадар сессияларда биржада сотилган 92 бензин кунлик ҳажми 1 085 тоннадан кам бўлмаган (максимумларда 1 388,2 тоннагача). 1 августдан бошлаб биржадаги савдоларда 92 бензин ҳажми кескин, каррасига қисқарган ва 8 августда 289,4 тоннагача тушиб қолган. Яъни талаб ошаётгани фонида аввалги ҳафтага нисбатан кунлик таклиф 4 карра қисқартирилган, табиийки нарх кескин кўтарила бошлаган. Хўш? Нарх ошишига олиб келган сотув ҳажмининг кескин, каррасига қисқариши қайси сабабларга кўра юз берган? Наҳотки, Рақобат қўмитасида саволлар бўлмаса? Иш очиш майли, ҳеч бўлмаса, суриштирув ўтказмаса? Юқоридаги изоҳларда Ўзбекнефтегаз матбуот хизмати истеъмолчи саволига жавоб бермоқда. Полотно!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin