Банкларнинг хорижий кредитлари ҳам валюта таклифини ошириб, сўмни мустаҳкамламоқда
2025 йилнинг 9 ойида хорижий валюта таклифи хорижий валютага талабдан бироз тезроқ суръатда ошган. Бу ҳали олтин хариди билан боғланган стерилизация операцияларини ҳисобга олмаганда (9 ойда 9 899,8 млн.долларлик олтин экспорт қилинган, талаб ва таклиф фарқи эса 8 275 млн.долларни ташкил этган).
Ўтган даврда тижорат банклари 6,3 млрд долларлик валюта маблағларини хорижий кредитлар ҳисобидан сотишган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд.доллар ёки 61%га кўп. Яъни сўмнинг мустаҳкамланиши хорижий кредитлар ҳисобилан валюта маблағларининг сотилиши эвазига ҳам юз бермоқда.
Ҳисоботга кўра, халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатимизга 13,9 млрд доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушгани бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,7 млрд
доллар) ва 2023 йилга нисбатан 66 фоизга (5,5 млрд доллар) ошган. Мазкур маблағларнинг қанча қисми товар-хизматлар учун ҳисоб-китоблар ва мокки савдоси (кулранг экспорт) хусусиятига эга экани тўғрисида баҳолашлар керак бўлади. Чунки пул ўтказмаларининг ўсиши фақат меҳнат мигрантларининг трансфертлари ҳисобига юз бераётгани йўқ.