18K42Telegramda ochish
Шифохонадаги энг муҳим жараёнлардан бири — стерилизация. Аммо бу жараённи хусусий компанияга топшириш, яъни аутсорсинг орқали бажариш қанчалик хавфсиз? Жарроҳлик бўлими, туғуруқхона ёки қон билан ишлайдиган ҳар қандай бўлимда стерилизация сифатсиз бажарилса, натижаси фожиали бўлиши мумкин. Гап инсон ҳаёти ҳақида кетяпти. ХДП депутати Қизилгул Қосимова Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровга депутатлик сўрови йўллаб, шифохоналардаги зарарсизлантириш хизматларини аутсорсингга бериш амалиёти, унинг самарадорлиги, назорат тизими ва жавобгарлик масалаларини кўтарибди. ХДП охирги пайтларда жамиятда муҳим ва баҳсли масалалар бўйича мунтазам фикр билдириб келмоқда. Партия муаммоларни муҳокама қилиш, жавобгарлик ва очиқлик талабгори бўлаётгани барибир яхши. Мутахассислар, фаолларгина эмас, сиёсий фикрлар хилма-хиллиги — жамият ривожининг асосий белгиси. Бир томоннинг сўзи эмас, кўп томоннинг муҳокамаси ечим олиб келади. Соғлом муҳокама ва очиқ позиция тизимни тузатишнинг энг тўғри йўли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin