21K22Telegramda ochish
"Боғча"ларда болалар хавфсизлиги масаласига ХДП жиддий киришган кўринади Ўзбекистон жамиятидаги ҳар бир оила учун фарзанддан азизроқ, боладан ширинроқ ва қимматлироқ ҳеч нима йўқ бўлса керак. Миллионлаб ота-оналар энг қадрли бўлмиш фарзандларини "боғча"га топшириб, шу ердаги, шу тизимдаги мутасаддиларга ишониб, кун бўйи меҳнат қилади, елиб-югуради. Бундай гигант ишончга муносиб иш тутилиши керак. Ҳаммамиз "боғча"ларда болалар хавфсизлиги таъминланмагани оқибатида юз бераётган кўнгилсизликлар ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Эҳтимол бу тизимли муаммога айланиб бораётгандир. Халқ демократик партияси депутатлари "болалар учун хавфсиз муҳит" масаласини республика бўйлаб манзилли ўрганаётгани шунинг учун муҳим. Айтмоқчи, партия аввалроқ бу ҳақда ўзига хос баёнот ҳам берган эди. Видеодаги ҳолатлар партия сиёсий кун тартибига олиб чиқаётган масала нима учун жиддийлигига рад этиб бўлмас мисол бўлибди. Ҳурматли вазиру мутасаддилар кўриниб қолган битта-иккита ҳолатнинг ортидан қувмасдан, бутун тизимда тўғри механизмни йўлга қўйишга, муаммоларни комплекс ҳал қилишга эътибор қаратишса, кенг миқёсда масъулият ҳис қилиш бўларди. Халқ демократик партиясининг бу ўрганишлари вазиру мутасаддилар учун шунчаки огоҳлантириш эмас, балки парламент олдида ҳисоб бериш вақти келганини англатиши керак. Ҳар бир ота-она ХДПдан парламент назорати доирасида қатъийроқ позиция ва натижа кутишга ҳақли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin