"Ислоҳотлар - бу осонлаштиришдир"
Иқтибос собиқ совет ўлкаларида муваффақиятини ҳали ҳеч бир давлат такрорлай олмаётган ислоҳотларни ўтказган Саакашвилига тегишли.
Жараёнларни осонлаштир, тартибга солишни осонлаштир ва қарабсанки, натижада фуқароларнинг ҳаёти осонлашади, дейди Саакашвили.
Бугун эълон қилинган Ҳукуматнинг COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар импортини осонлаштириш билан боғлиқ қарори баҳордан буён қабул қилиб келинаётган пала-партиш, кўпинча зиёнли қарорлардан фарқли равишда тўғридан тўғри одамларнинг ҳаётини осонлаштиради. Инсонлар ҳаётини сақлаб қолади, узайтиради. Харажатларни камайтиради, давлатнинг, одамларнинг пули тежалади. Бюрократия ва тўсиқ яратишдан озиқланадиган ўғри ва муттаҳамларнинг томирини қисади.
Истак бўлса, қилса бўлади. Тўғри қарорлар қабул қилинганда Ҳукуматни олқишласа ҳам бўлади.
@the_bakiroo