36K226Telegramda ochish
Ўзбекистонликлар учун АҚШ корхоналарига инвестиция қилишга чекловлар олиб ташланди Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартибига 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган қўшимча киритилган: “АҚШдаги хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари – Ўзбекистон Республикаси банкларидаги резидентлар ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш резидентлар ҳисобварақларидаги валюта маблағлари доирасида амалга оширилади.” Яъни эндиликда АҚШга инвестиция фаолияти учун (суммасидан қатъий назар) Ҳукуматнинг рози-ризоси керак эмас. Бошқа давлатлар учун капитал ҳаракати бўйича мавжуд чекловлар сақланиб қолади. Ҳуқуқий лазейка фақат АҚШга инвестициялар ва капитал кўчириш учун (Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган). АҚШда рўйхатдан ўтказилган, амалда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ва юритадиган, айниқса давлат буюртмалари ва бюджет ўзлаштирувчиларидан тортиб турли ўзаро аффилланган саноат-молиявий гуруҳлар учун пул оқимларининг қайта каналлаштирилиши ва расмийлаштирилишини кўрамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin