100 йил аввал қанча бўлганмиз?
Газета роппа-роса 100 йил аввалги аҳоли рўйхати ҳақида жуда қизиқ материал тайёрлаган. 1926 йилда ўтказилган жараён Ўзбекистон ССР аталмиш мустамлака маъмурияти ташкил этилгандан кейинги илк аҳоли рўйхати ҳисобланади.
1926 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон ССР аҳолисининг умумий сони, Тожикистон АССР ҳамда кейинчалик Қирғизистон ССР таркибига кирган ва бугунги кунда Қирғизистон ҳудудида жойлашган Исфана туманини ҳисобга олган ҳолда, 5,2 миллиондан ортиқ кишини ташкил этган. Тасаввур қилинг, колхозлаштириш ва сургунлар, 1930- йиллардаги оммавий репрессиялар, босқинчилар сунъий равишда уюштирган очарчилик, бизники бўлмаган лаънати уруш бўлмаганида ҳозир қанча бўлардик.
Ўшанда Республикада 4 ёшгача бўлган болалар улуши устунлик қилган (кейин урушда қурбон бўлган ватандошларимиз).
Миллий таркибига кўра, республикада энг кўп ўзбеклар истиқомат қилган — 3,5 миллионга яқин.
Аҳолиси энг кўп бўлган округ Андижон округи бўлган. Унинг қишлоқларида 600 мингдан ортиқ, шаҳарларида эса 183 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган.
Ишлайдиган аёллар эркакларга қараганда ўн баробар кам бўлган.
Ҳарбийларнинг аксариятини руслар (19,4 минг) ва бошқа хорижликлар (9,7 минг) ташкил этган.
11,5 минг эркак ва 3,7 минг аёл ишсиз деб ҳисобга олинган. Ўша пайтда ҳам сўровномада "ишсиз деб кўрсатма" деган топшириқлар бўлганмикан, қизиқ.