22K39Telegramda ochish
Эскроу ҳисобварақлардан қанча тўлов ўтди? Регулятор янги тартиб кучга киргач — 1-7-апрель кунларида кўчмас мулк ва транспорт воситаларини эскроу ҳисобварақлари орқали олди-сотди битимлари ҳақида дастлабки маълумотлар билан бўлишган Қайд этилишича, етти кунда жами 6 156 та битим расмийлаштирилган ва жараёнда бўлиб, шундан 3 904 таси транспорт воситалари, 2 252 таси эса кўчмас мулк олди-сотдисига тўғри келган. Солиштириш учун ўтган йил тегишли кунларидаги очиқ маълумотлар йўқ, лекин йиллик маълумотларни кунликка ўтказиб қиёсланса, битимлар сони камайгандек. Албатта, илк кунларда қатор сабабларга кўра битим тузиш камайган бўлиши мумкин (хусусан, янги талаблар ишга тушмаган аввалги ҳафтада жуда кўп битимлар ўтган). Эскроу ҳисобварақларидан ўтган тўловлар ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ (балки ой якунлари билан очиқланар).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin