14K70Telegramda ochish
Қува девори ҳақида Ўтган даврда мамлакат вилоятлари, туманлари ва ҳатто маҳаллалари ўртасида бетон тўсиқлардан иборат блокпостлар бўлган. Ўзбекистон ҳатто вилоятлари ўртасида божхона постлари мавжуд бўлган дунёдаги ягона мамлакат бўлган бўлса керак. Карантин чекловлари баҳона вилоятлар ва туманлар ўртасида яна блокпостлар ва бетон тўсиқлар пайдо бўлди. Kun.uz карантин чекловлари юмшатилганига қарамай, Фарғона ва Андижон вилоятлари ўртасидаги олиб ташланмаётган постлардан ажойиб репортаж тайёрлапти. Ўйлашимча ва аксар экспортчилар буни тасдиқлайди, мазкур блокпостларнинг сақланиб қолаётгани сабабларидан бири ҳар бир туман ва вилоятга алоҳида экспорт режалари ўрнатилиши билан ҳам боғлиқ. Яъни, бу икки вилоятнинг ақлда ўзгача ҳокимлари шу йўл билан вилоят ва туманнинг мева-сабзавоти бошқа вилоят ва туманнинг мева-сабзавоти сифатида экспорт бўлишини олдини олмоқда. Даражани кўраяпсизми? Ўрта аср феодаллари буларнинг олдида шарманда. Иқтисодчилар мамлакат қолоқлиги ва ички блокпостлар сони ўртасида боғлиқлик мавжудлиги борасида изланиш қилганми ёки йўқ билмайман. Лекин Ўзбекистон, айниқса ўзгача ақл эгалари раҳбар бўлган вилоят ва туманлар мисолида яхшигина илмий иш қилса бўлади. Яна бир омил. Бу Коронакризис оқибатида деярли барча мамлакатлар ёпилди, чекловлар кенгайди. Лекин кўп иқтисодий фаразларга кўра, кризисдан кейин мамлакатлар ёпиқ ва очиқ мамлакатларга қайтадан ажралади. Очилганлари эркин ривожланишда давом этади. Ёпиқ қолганларида эса ўрта асрларга хос биқиқлик ва таназзул яна авж олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin