17K33Telegramda ochish
Пиёдалар уларнинг сайловчиларими (тайинловчилари)? Беҳзод Ҳошимов Андижон ё Термиз, Жиззах ё Нукус эмас, Тошкентнинг қоқ марказидаги Афросиёб кўчаси ҳақида ёзмоқда. “Тошкентда светофорлар, айниқса пиёда ўтиши учун, хавфли даражада қисқа вақт ёнади. Бу жамоат хавфсизлиги учун катта муаммо, кўпгина ўлим ва аварияларни сабаби. Ечими оддий бўлса ҳам, ўзгармаяпти. Бу ҳақида кўп ёзсам ҳам, яна қайтариб ёзишим керак. Нормал пиёдалар ўтиш жойи, ўртача одамнинг юриш тезлигини ҳисобга олиши керак. Мен масалан ўртачадан нисбатан тез югурадиган одамман. 10кмни 40 дақиқада югура оламан. Бу нисбатан ўта тез, лекин ҳатто мен ҳам, айрим чорраҳаларда зўр базўр ўтаман. Йўлни ўртасида қолиб кетишга тўғри келади. Куни кеча Афросиёб кўчасида болам билан коляскада ўтдим. Тўғриси югуриб ҳам ўта олмадим. Автомобиллар сигнал чалиб ташлашди. Иккинчи томондан, яримини ўтиб, қолган яримини кутсам ҳам бўлар эди, лекин коляска билан бу ўта хавфли. Бизда деярли ҳеч қайси кўчада, кўча ўртасидаги “хавфсизлик оролчаси” йўқ. Худди шундай, Нукус кўчасини кеча кечқурун бир ўзим, зўрға ўтдим. Бу даража - яъни олимпик югурувчилар тезлигида пиёдаларни юрдириш йўл ҳаракати хавфсизлиги учун катта таҳдид ва хавф… Иккинчи масала, пиёдалар ўтиш жойлари сийраклиги…Масалан ўша Афросиёб кўчасида, мен ўтган пиёдалар ўтиш жойидан кейингиси 1.4 км узоқлигигда! Мен ўртадан келганим учун бир неча километр айланиб ўтишимга тўғри келади. Бу даҳшатли узоқ масофа! Шунинг учун ҳам одамлар йўл устидан ўтишга мажбур бўлишяпти. Панжаралар қўйишни ўрнига пиёдалар ўтиш жойларини кўпайтириш керак. Қандай масофа бўлиши керак? Яхши режа қилинган шаҳарларда 80 ва 280 метр оралиғида қилиш керак. Яъни Афросиёб кўчасини шу расмдаги қисмида, камида яна 5 та ўтиш жойи бўлиши керак эди”. Бугун Автомобилсиз кунда айтайлик, шаҳар ҳокими ё Транспорт вазири шаҳарга пиёда чиқиб, айни айтилган кўчадаги муаммони ўз танаси билан синаб кўрса бўлади. Лекин пиёда ҳокимга ва вазирга шунча муҳимми? Пиёда уларнинг сайловчисими? Тайинловчисими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin