ММВБда савдоларнинг дастлабки ўн дақиқаси доллар/рубль -79,70, евро/рубль - 93,00 котировка билан бошланди.
Ҳозирча Россия Марказий банки вазиятга аралашмаяпти.
Бугун Туркия лирасини ҳам янги тубларга оғир қулашларини кузатишимиз ва доллар/лира жуфтлигини 8.00 атрофида кўришимиз мумкин.
Агар Қорабоғ можароси ва бу билан боғлиқ геосиёсий ўйинчилар салбий фаоллиги яқин орада тинмаса, рус рубли ва турк лираси курсидаги ўзгаришлар 1-3 ойлик кечикиш билан постсовет давлатлари валютасида ҳам акс этади.
Маълумот учун, Туркия ва Россия йиллар давомида Ўзбекистоннинг энг йирик 5та савдо ҳамкори рўйхатига киради.