TRAILBLAZER минмаса балки ҳокимлигини биров билмайдиган Қўшработ ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев ўқимасин
Қўшработлик Гулсара Баҳромова ҳикояси:
"Қўлимда пулим йўқ эди. Шифохонага борсам, ҳамширалар тиббий ниқобни тақиб олишимни сўрашди. Менда ниқоб йўқ эди. Янгисини сотиб олишгаям пулим қолмаганди. Бир тарафда қизимнинг ахволи, бир тарафдан эса муҳтожлик: мени икки томондан сиқиб келарди. Нима қилишни билмасдим. Кейин туман марказида яшайдиган синглимдан қарз олишга мажбур бўлдим. Синглимнинг ҳам оиласи бор. Пулни тезроқ қайтаришим керак, деб туман ҳокимиятига бир марталик моддий ёрдам сўраб бордим. Ҳокимиятдагилар моддий ёрдам беролмасликларини, фақат озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилишини айтишди."
"Аламим келганидан йиғлаб чиқиб кетдим ўша ердан. Мажбур бўлмаганимда оч қолсам ҳам ҳокимиятга ёрдам сўраб бормасдим. Шу пайтгача ҳокимиятга ёрдам сўраб бормагандим. Бу боришим биринчи ва охиргиси бўлсин, дейман".