25K442Telegramda ochish
Ўйнаб қўяйин ишчи гуруҳларингга, деган бўларди Тоғай Мурод Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тузилипти. Янги Ўзбекистонда исталган муаммога нисбатан, гарчи унинг ечими ва чораси аввалдан маълум бўлсада кўриладиган реакция: а) Ишчи гуруҳи тузилади; б) Чора-тадбирлар ёки Йўл харитаси ёзилади; в) Масъулларга вазифалар топширилади; г) Ёлғончилардан бўлак ҳеч ким кўрмайдиган Ўзбекистон-24да репортаж уюштирилади. Бўлди. Шу билан муаммога ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН бўлади. Қайтараман - муаммо ечилмайди. Фарғона водийсида свет, газ ва кўмир йўқлиги Бозорбошидаги Аҳмаднинг калнинг итигаям, Болтавуш кампирнинг мушугигаям маълум. Буни билиш, ўрганиш учун Тошкандан 15та қоринбойни ишчи гуруҳи тузиб вилоят марказларига жўнатишга зарурият йўқ. Вазиятни юмшатиш керак албатта. Энергетика соҳаси устидагилар ҳар йилгидек катта қилиб ўтириб қўйди. Бу йил фақат ўтириб қўйиш масштаби ҳаддан зиёд. Ҳидига чидаб бўлмас даражада. Лекин вазиятни ўнглаш учун ишчи гуруҳи тузиш эмас, тинимсиз қудуқ қазийвермай газ етказишни кўпайтириш, 45 кунда бир бериладиган пропан балонларини ҳеч қурса 30 кунда бир берилиши, светни ҳар 6 соатда эмас, ҳар 3 соат етказилишини, олигарх ўғрилар қўлига ўтиб кетган кўмирнинг қуйқумини эмас, ёнадиганини бериш кифоя. Ва энг асосийси, ҳар бир занжирдаги Ўғрилар жазоланиши керак. У кимнинг чўнтаги ва шериги бўлишидан қатъий назар. 3 кун Фарғона водийсида бўладиган Ишчи гуруҳининг фойдасидан зиёни кўп бўлади. Уларга камида 3-4 одам, 4-5 машина овора, қорнини тўйғазиш, зиёфатини едириш. Улар одамни касал қиладиган ўзбек ароғини ичмайди, ўрисникидан топиш керак. Харажати жами йиғилиб яна бориб газсиз, светсиз ва кўмирсиз ўтирган ўша қора халқнинг бўйнига тушади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin