12K24Telegramda ochish
Тарифлар ўсишини қонунчилик даражасида чеклаш ҳақида Пандемия ва карантин чекловлари тугагач, бошқа табиий монополиялар ҳам - газ, электр, иссиқ сув, иситиш каби хизматлар бўйича тарифларини оширишга ҳаракат бошлайди. Монополиялар ва айниқса уларнинг бошига келган олчоқ ва фақат ўзлаштириш учун бошқарувга келган самарасиз менежерлар сифати ва табиатидан келиб чиқилса, биз истеъмолчиларни фоизга эмас каррасига тарифлар ошиши хавфи кутиб турипти. Шунинг учун "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунга табиий монополиялар тарифларини йилда фақат бир марта, лекин ўтган молиявий йилда қайд этилган расмий инфляция кўрсатгичидан кўп бўлмаган миқдорда ошириш мумкинлиги тўғрисида норма киритиш керак бўлади. Фақатгина шу чеклов истеъмолчиларни талашга, барча зарар ва харажатларни истеъмолчилар бўйнига юклашга бўлган уринишларни чеклаб туриши мумкин. Албатта, қонунчиликда тарифларни чеклаш бўйича бундай талаблар халқ сайлаган, жамиятдаги турли қараш ва кайфиятларни ўзида ифодалаган Парламентда шаклланиши лозим. Афсуски бизда том маънода Парламент мавжуд эмас. Шунинг учун яна ўша биз билган, кам сонли, лекин халқ сайлаган жонкуяр депутатларимизга мурожаат қилишдан ўзга чора йўқ. Ҳурматли сайланган депутатлар, Сизлардан сўров ва илтимос шу: Монополиялар тарифлари ошишини қонунчилик билан чеклаш керак. Бу ҳаракат бугун бошланмаса, эртага кеч бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin