11K83Telegramda ochish

Shokirjonov news kanalidan

Жиззахда 4 йил аввалгига нисбатан барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатлари қайд этилибди Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев 21 декабр куни вилоят аҳлига мурожаат қилибди. Майли, ҳамма ҳокимлар қиб ётипти, кўникиб қолдик. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган пресс-релизда шундай абзацлар бор: «2020 йил якуни билан вилоятда барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатлари қайд этилди». Қанча миқдорда ўсиш қайд этилгани учун узооооооқ 2016 йилга солиштиришибди: «Ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 2016 йилнинг мос даврига 3,6 баробар ёки 12,8 трлн сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9 баробарга ёки 3,9 трлн сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 баробарга ёки 1,5 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 10 баробарга ёки 13,1 трлн сўмга, пудрат ишлари ҳажми 7,7 барабарга ёки 2,3 трлн сўмга, чакана савдо айланмаси 18,7 баробарга ёки 6,5 трлн сўмга, жами хизматлар ҳажми 2,8 баробарга ёки 3,1 трлн. сўмга ошган. Амалга оширилган ишлар натижасида 2016 йилга нисбатан ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми эса 12,3 баробарга экспорт ҳажми 3,2 баробарга кўпайди. Охирги 3 йил давомида 8715 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, қарийб 2 баробарга кўпайди». Биратўла 1991 йилга, йўқ, ундан ҳам яхшиси — 1941 йилги уруш йилларига солиштириш керак эди, рақамлар янада ваҳимали тус оларди. Коронавирус пандемияси туфайли икки марта қатъий карантин жорий этилган, кўплаб савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналар, тадбиркорлар фалаж бўлиб қолган 2020 йил эски даврнинг охири бўлмиш 2016 йилга эмас, янги даврнинг 2019 йилига нисбатан солиштирилганда ва барча жабҳаларда пасайиш қандай бўлганини албатта кўрар эдик ва... тўғри тушунардик. Лекин қойил! Ҳеч кимнинг калласига келмаган ишни қилишибди. Афтидан, қолган 13 та субъектда инсофлироқ инсонлар ишлашади. Ликбез: Билмаганлар (жумладан, Жиззах вилояти ахборот хизматидагилар) билиб қўйиши керак: Бунинг оти КЎЗБЎЯМАЧИЛИК дейилади! 👉 @shokirjonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin