15K181Telegramda ochish
Россия билан иттифоқчилик нархи ҳақида Россия ўзининг иттифоқчиси ва айтиш мумкинки бош сателлити Белорусга 2020 йил давомида минг куб газни 127 доллардан сотмоқда. 2021 йил учун газ нархини пасайтириш музокаралари ҳалигача якунига етгани йўқ. Россия яна бир иттифоқчиси - ЕОИИга мажбурлаб олиб кирилган Қирғизистонга бутун 2020 йил давомида минг куб газни 150 доллардан сотиб келди. Дарвоқе, Қирғизистон газ тизими 2014 йилда Газпромга 1 долларга сотиб юборилган. Мана 2020 йил тугаяпти, Россия томонидан Қирғизистон учун газ нархини 150 долларадан 100 долларгача туширишдан бош тортмоқда. Солиштириш учун, Россия газ бозори ва танлов мавжуд Европа мамлакатларига 2020 йил апрель-май ойларида газни 45-50 доллардан сотишига тўғри келган. Умуман олганда, 2020 йилда Европа давлатларига сотилган газнинг ўртача нархи 100-110 доллардан ошмайди. Мана шунақа иттифоқчи Россия.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin