Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
ПФ-5886 ва ПҚ-4701 ҳужжатларидан белгиланган қоидалар деярли ўз кучида қолган. Ипотека кредитининг олиш шартлари, фоизларни белгилаш тамойиллари, муддатлари, энг кўп миқдорлари ўзгаришсиз қолган.
Асосий ўзгаришлар энди имтиёзли давр тадбиқ этилмаслиги ва ипотека бўйича тўловлар аннуитет усулида амалга ошириши билан боғлиқ.
Дарвоқе, ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган риск даражалари қўлланилиши инобатга олинса, тижорат банклари учун ипотека кредитлари ажратиш ва давлат дастурида иштирок этиш тобора манфаатли бўлиб бормоқда.
2021 йил 1 мартдан бошлаб Кредит суммасини гаров суммасига нисбатига қараб, ипотека кредитларининг таваккалчилик даражаси 35-100% доирасида бўлиши кутилмоқда.