Ҳукумат қарори имтиёз олиш учун чиқариладими?
Тошкент амалий фанлар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳозир муҳокамада.
Қарорга кўра Университет муассоси “University of Tashkent for Applied Sciences” масъулияти чекланган жамияти. МЧЖ роппа-роса тўрт ой аввал 2020 йил 24 октябрда ташкил бўлган. Устав фонди 10 млн.сўм
Таъсисчилари: UMAROV JAVLON ABDUSALAMOVICH (50%) ва RAXIMBERGENOV SARDOR BAZARBAYEVICH (50%).
Тошкент иқтисодиёт университети маълумотига кўра, UMAROV JAVLON ABDUSALAMOVICH 2020 йил август ойида хориждаги дипломини нострификация қилиш учун ариза топширган.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, университет Юнусобод 12 квартал, 20-а манзилда жойлаштирилиши ва ер майдони ажратилиши керак.
Университет 2024 йил 1 августгача барча турдаги солиқлар ва Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун керакли жиҳозларни олиб келишда импорт божларидан озод қилинмоқда.
Ер майдони фақат аукционларда ажратилиши, индивидуал солиқ имтиёзлари қонунчиликка зид экани тўғрисидаги навбатдаги эслатма ҳозир ножоиз. Чунки бефойда. Тепадагилар учун қонун қоидаларни бузиш анъана ва нормага айланиб бўлган.
Масалани бошқача қўяйлик:
Келинглар, агар янги университетлар очилишини истасак, бу билан боғлиқ имтиёзларни барча янги очиладиган университетларга берайлик, солиқ имтиёзларини Кодексда акс эттирайлик. Университет очмоқчи бўлганлар текинга ер ёки солиқ имтиёзи учун кабинетларда, ёки ўртамчи лоббистларни излаб, ортиқча маблағ сарф қилиб юрмасин. Ҳукумат қарори имтиёз тарқатадиган воситага айланмасин.
Ё тепадагилар қаршими бунга?
@the_bankiroff