17K29Telegramda ochish
Бугун бизда расман дам олиш куни бўлганига қарамай, аксар мамлакатларда ҳафтанинг биринчи иш куни ҳисобланади. Шу сабабли фонд, валюта ва товар майдончаларида савдолар давом этмоқда. Энг асосий янгилик шуки, Конгресснинг иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 1,9 трлн.доллар ажратиш тўғрисидаги навбатдаги қарорни маъқуллаш ортидан доллар барча асосий валюталарга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Олтиннинг 1700 долларлик маррагача қайта тикланишга бўлган уринишлари ҳозирча самарасиз кечмоқда ва яна минусда, нефть эса 70 долларлик маррани бир муддат кесиб ўтиб, ҳозир 69,5 доллар атрофида барқарор қилмоқда. Эртадан бизда ҳам долларнинг бироз мустаҳкамланишини, бензин нархларининг мутаносиб даражада ошишини кутиш мумкин бўлади. Байрам оқшоми хайрли ўтсин! @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin