14K277Telegramda ochish
Улуш киритиш асосида сотиб олинган кўп қаватли уй-жойларга ипотека расмийлаштириш. Мисол тариқасида Вилоятларда "Шаҳарқурилишинвест" ИК ва "Қишлоққурилишинвест" ИК буюртмаси ва иштирокида қурилаётган уйларнинг салмоғи баландроқ. Пойтахт Тошкентда эса иқтисодий ва молиявий сабабларга кўра, хусусий девелоперлар ва қурувчиларнинг лойиҳалари кўпроқни ташкил этади. Албатта, хусусий девелоперлар ва қурувчилар биринчи навбатда фойда олишни кўзлайди ва бу нормал ҳолат, айни шу омил уй-жой бозорига триллионлаб сармояларни олиб кирмоқда. Айни пайтда хусусий девелоперлар ва қурувчилар тақдим этаётган лойиҳаларда уй-жой қурилиб битгунча нархлар ошиб боради ва ҳар бир босқичда бошқа-бошқа нархлар таклиф этилади. Масалан, "котлован" босқичидаги нархлар тайёр бўлгандаги нархлардан камида баробар арзонроқ бўлади. Пойдевор қурилгач янги нархлар, 1- қават кўтарилгач, яна бошқа тарифлар тақдим этилади. Қайтараман, бу табиий ва бозор қонуни. Кўп қаватли уй-жой ўртача 6-9 ойда қуриб битказилади. Агар фуқаро Тошкентда давлат ипотека дастури орқали хусусий девелоперлар ва қурувчилар қураётган уйлардан уй олишни режа қилган бўлса, бозордан, масалан кв.м 5 млн.сўмлик тайёр уй таклифларини топиши амри маҳол. Шунинг учун рационал йўл хусусий девелоперлар ва қурувчиларнинг таклиф этаётган уй-жойлардан "котлован" босқичида улушдор сифатида уй сотиб олиш. Тижорат банклари бу мақсадларда кредит ажратади. Тўғри, фоиз ставкалари тижорий. Мисол. Сиз 2021 йил апрель ойида майдони 100 кв.м, қиймати 400 млн.сўмлик квартирани "котлован" босқичида улушдор ўлароқ сотиб олмоқчисиз. Тижорат банки масалан, даромадингизга қараб 10 йил муддатга айтайлик йиллик 24%дан 320 млн.сўм кредит ажратди. 80 млн.сўм сизнинг киритган дастлабки бўнагингиз. 2021 йил октябрда улушдор сифатида қурилиши бошланган уй-жой қуриб битказилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди (кадастри тайёр бўлди). Сиз октябрда тижорий 24%лик кредитингиз қолдиғини давлат ипотека дастури бўйича 20 йил муддатга йиллик 18%дан қайта расмийлаштиришингиз мумкин. Айтиш керакки, 2021 йил октябрда сиз апрелда кв.метрни 4 млн.сўмдан сотиб олган ва энди тайёр бўлган квартира нархи камида 8-9 млн.сўм бўлади. Механизмнинг ютуғи шу. Бошқача айтганда уй-жой объекти нархи 100%га ошди, сиз эса 6 ойда фоизлар учун атига 12% қўшимча тўловни амалга оширдингиз. Агар квартира улушдор сифатида сотиб олаётганингизда қимматроқ, масалан 600 млн.сўм бўлса ва тижорий кредит миқдори 450 млн.сўмни ташкил этса, давлат ипотека дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштириш 339,5 млн.сўмдан ошмаган миқдорда амалга оширилади. Қолган 111,5 млн.сўмлик қисмини ўзингиз қоплашингизга тўғри келади. Айтгандай, улушдор сифатида уй-жой сотиб олишда эҳтиёткорликни асло унутманг! Улушдор бўлишдан аввал мана бу постни ўқишни тавсия этамиз. Уй-жой қурувчиси ва лойиҳа бўйича маълумотларни rd.mc.uz манзили бўйича текширинг. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin