13K72Telegramda ochish
Солиқ қўмитаси Кушербаевни 4,6 млрд.сўмга баҳолапти Қўмита депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганлигини даъво қилмоқда, дейилган хабарни мен шундай талқин қилдим. Чунки бошқача талқин, назаримда, мумкин ҳам эмас! Чунки амалда қонунчилигимизда юридик шахсларни ҳақорат қилиш, деган классификация мавжуд эмас. Фақат жисмоний шахсларга нисбатан ҳақорат тушунчаси мавжуд ва фақат жисмоний шахслар маънавий зарар ундириши мумкин. Ўша интервьюни кўрганман, депутат Кушербаев, биз уни ёмон кўришимиз ёки яхши кўришимиз мумкин, биронта жисмоний шахс номини тилга олмаган. Дарвоқе, ҳақорат борасида. Бизда ҳокимлар, вазирлар фуқароларни аниқ номи ва исмини айтиб ҳақорат қилади. Бизда МИБ раҳбари ходимларининг аниқ номи ва исмини айтиб ҳақорат қилади. Лекин бирон марта бирон бир вазир, ҳоким ёки раҳбарга маънавий зарар ундиришни сўраб бирон сўмлик даъво қўзғатилганини эслай олмайман. Демак, Кушербаев хафа бўлмаса бўлаверади, уни 4,6 млрд.сўмга баҳолашипти. Исталган нормал суд бу абсурд даъвони чилпарчин қилиб ташлашига ишончим комил. Биз ҳали, кўпчилик ўйлаётганидек, тубга тўлиқ тушиб улгурганимиз йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin