14K78Telegramda ochish
Студияга келадиган энг кўп саволлардан бири бу ЕОИИга кирсак, банк тизимимиз тақдири нима бўлади, деган сўровлар билан боғлиқ. Аввалбошдан айтиш жоизки, менимча, 28 йиллик мустақил банк тизимимиз тарихидаги энг тўғри қарорлардан бири ўзбек банк тизимига рус сармояси, хусусан Кремль олигархиясининг киритилмаганлиги ҳисобланади. Бу борада кўплаб ўхшатишлар мавжуд, масалан, айтиладики, қайсидир суверен ҳудудга рус танклари кириб келишидан аввал рус олигархияси сармояси банк тизимини эгаллай бошлайди. ЕОИИга қайтсак. ЕОИИнинг амалдаги аъзолари ҳозирча банк тизими автономиясини феълан сақлаб қолган, яъни миллий регуляторлар лозим топмаса, рус сармоясини миллий банк тизимига киритмаслик ҳуқуқига эга. Лекин амалда Қозоғистон, Белорусь, Арманистон ва Қирғизистонда банк тизимида рус сармоясининг улуши ўта жиддий ва бу улуш доим ошиб бормоқда. Миллий регуляторлар, буни истайдими ёки йўқми, Кремль сиёсати босимини ҳис этишга ва инобатга олишга, Кремлнинг аҳмоқона геосиёсий қарорлари оқибатларини бирга кечиришга мажбур. Ўзимизга қайтсак. ЕОИИнинг амалдаги аъзоларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда ЯИМ асосини ташкил этувчи саноат, транспорт, нефть-газ, рангли металлар каби соҳалар халигача давлат қўлида, айни пайтда банк сектори ҳам давлат қўлида. Давлат ихтиёрида қолаётган банкларнинг нисбатан олганда етарлича капиталлашмагани ва сув текинга сотиб олиш имкони мавжудлиги инобатга олинса, рус сармоясининг банк соҳасига кириб келиши, иқтисодиётимизнинг асосини ташкил этувчи активларни жуда тез вақтда руслар қўлига ўтиб кетишига йўл очади. Бу эса иқтисодий суверенитет йўқолиши дегани. Кейинги қадам эса ёзилмаса ҳам закий ўқувчиларимизга тушунарли. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin