Итга — сўнгак,
ит олдидаги
хашакни от олдига қўймоқ.
Бор-йўғи шу,
чинданам жўн-а,
аммо ўлмак каби мушкулдир.
Ростанам ўта жўн масала: энергия генерацияси етишмаётган мамлакатда энергия ишлаб чиқаришга рағбат ошиши керак ёки энергия импорт қилинади ва ички бозорда сотилади. Исталган энергокомпаниянинг мақсади бозорни кенгайтириш ва сотув хажмини ошириш орқали фойдани максималлаштириш бўлади.
Лекин Ўзбекистон яна истисно.
Энергетика вазирлигининг хатоларни тан олиш ва вазиятни ўнглаш ҳаракатлари ўрнига истеъмолчиларнинг энергияни тежаши лозимлиги борасидаги баёноти 21- аср кишисининг кулгисини келтиради.
Электр энергияси бу табиий неъмат эмас, бу товар, бозор товари. Ишлаб чиқаришни эплолмасанглар, транспортировкани эплолмасанглар, тақсимотни эплолмасанглар, даф бўлинглар-да, бозорни тушунадиганлар ва бозорнинг ўзига қўйиб беринглар.