12K15Telegramda ochish
Парламент депутатлари учун "Лакмус қоғози" ишга тушади Дарвоқе, Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак! Бу дегани, масалан халқнинг хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ, 15 кунда принтердек босиб берилаётган айрим қонунлар борасида депутатларнинг аслиятини янада кўпроқ билиб борамиз. Депутат халқникими, сайланганми ёки тайинланганми - лакмус қоғози бўлади бу. Сенаторларнинг кимлигини эса бусиз ҳам биламиз. Эсингиздами ЕОИИга кузатувчилик борасида ёки ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган Қонун бўйича қандай овоз берилгани? Ҳар бирини эслаб қоламиз. Унутмаймиз. Тарих ҳам унутмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin