27K81Telegramda ochish
Ҳал қилувчи палла - бюджет жараёни бошланмоқда Келаси ҳафтадан мамлакатнинг энг муҳим молиявий ҳужжати - бюджетни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёни бошланади. Бу йил сайлов жараёни кетаётгани муносабати билан келаси йилги бюджетнинг қандай бўлиши, унинг мундарижаси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътиборда бўлиши табиий. Илғор мамлакатларда бюджетни шакллантириш ва қабул қилиш парламентнинг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Энг қизғин муҳокамалар, баҳслар, тортишувлар ва қарама-қаршиликлар айнан бюджет устида кетади. Ўзбекистон қонунчилигига кўра: Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан, 15 октябрдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига киритилади. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябригача кўриб чиқилади. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси уни Ҳукуматга маромига етказиш учун қайтаради. Рад этилган лойиҳа олинган кундан эътиборан ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасини маромига етказади ҳамда маромига етказилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига биринчи ўқишда қайта кўриб чиқиш учун киритилади. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи қисми Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисида кўрилади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Сенат томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади. 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари жонли эфирда узатилиши керак. Балки парламентда бюджет муҳокамаси жараёнларини 1 декабрни кутмасдан жонли эфирда намойиш этишни бошлаб юборилар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin