11K36Telegramda ochish
Вино ва дўстона келажак умиди Грузиянинг ўхшаши йўқ Алазан водийсида дунёдаги энг ноёб узум навларидан Киндзмараули виноси ишлаб чиқарилади. Бу ҳудудда ишлаб чиқариладиган вино шунчалар камёб ва талабгорки, масалан 2021 йил ҳосилидан олинадиган вино бир неча йил олдин шартномалашиб, сотиб олиб бўлинган. Киндзмараули заводи ертўлаларида ҳаридор ва буюртмачиларнинг миллионлаб литр винолари сақланади. Ертўлалардан бирига тушганимизда Грузия, Россия ва Украина байроқлари остида турган олти бочка вино эътиборимизни тортди. Маълум бўлишича, 2008 йил августда Россия Грузиянинг Абхазия ва Цхинвали (Жанубий Осетия) ҳудудларини босиб олгач, завод яхши ниятларда 2008 йил ҳосилидан 3 бочка винони қачонлардир Россия ва Грузия муносабатлари соғлом тарзда изга тушиши, Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги тикланиши кунларига атаб сақлаб қўйган. Грузия ва Россия байроқ остида турган винолар 13 йиллик. 2014 йилда Россия Украинанинг Қримини босиб олган. Киндзмараули шундаям яхши ниятлар ва умидлар билан, қачонлардир Украина ва Россия ўзаро ҳурматга қайтишини ният қилиб, яна 3 бочка винони асраб қўйган. Украина ва Грузия байроқлари остидаги 3 бочкадаги винолар 7 йиллик. Киндзмараули Грузия ва Россия, Украина ва Россия албатта дўст ва биродар давлатларга айланишига қаттиқ ишонади. Кўраётганингиз бочкадаги винолар ўша умидли кунлар келганида очилади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin