12K17Telegramda ochish
Маржиналлик тушмоқда: Депозитлар нархи ошишда, кредитлар нархи эса пасайишда давом этмоқда Июнь ойида миллий валютада жисмоний шахсларнинг депозитлари ставкси 0,1 фоиз бандига ошиб, 19,5%гача кўтарилган, юридик шахсларнинг депозитлари ставкаси эса кетма-кет уч ойлик пасайишдан кейин, 0,2 фоиз бандга ошиб, 16%ни ташкил этган. Айни пайтда миллий валютада жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар нархи 22,2%гача (-0,2%), юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар нархи жса 20,8%гача (-0,4%) пасайган. Хорижий валютадаги тенденция ҳам шундай: жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитлари нархи мос равишда 4,2% (+0,2%) ва 4,3%гача (+0,8%) кўтарилган. Хорижий валютадаги кредитлар нархи эса қисқа муддатлиси 6,7%гача (-0,1%), узоқ муддатлиси 6,1%гача (-0,3%) пасайган. Бошқача айтганда тижорат банкларининг маржиналлиги пасайгандан пасайиб бормоқда. Парадокс шундаки, банкларнинг маржиналлиги пасайгани сайин мавжуд рисклар камайиб қолаётгани йўқ. Депозитлар ва кредитлар нархларидаги ўзгаришларда эластиклик сезилмаяпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin