“Сижжак”ни сотиб олишга таклиф тушмаган
Маълум қилинишича, “Сижжак” дам олиш масканини сотиб олиш юзасидан талабгорлардан таклиф келиб тушмаган. Гулнора Каримовадан қолган ушбу актив бўйича талабгорлар бўлмагани сабаб таклифлар қабул қилиниши муддати бир неча бор узайтирилган эди.
Шунингдек, Чорвоқ оромгоҳи дам олиш маскани бўйича (8 та лот) 1 та лотга таклифлар келиб тушмаганлиги, 5 та лот бўйича рақобат муҳити чекланганлиги муносабати билан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йил 18 августгача узайтирилган.