"Агрегат урдириш" бекор бўлган
Маълум бўлишича, автомашиналар олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлашда ЙҲХБ идораларида автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказган ҳолда агрегат рақамларини техпаспортдаги агрегат рақамлари билан солиштириш ва мавжуд тақиқларни (хусусан, тўланмаган жарималарни) аниқлаш маълумотномасини талаб қилиш бекор бўлган.
Яъни, паразитлар озиқланадиган яна битта "кормушка" бекор қилинган, автомашина олмоқчи ё сотмоқчи бўлиб, келишган фуқаролар тўппа-тўғри нотариусга бораверадилар. ЙҲХБ идораларига бориб сарғайиш ва 10-20 минг сўмдан қистириш шартмас.
Айни пайтда фойдаланилган автомашиналарнинг олди-сотди шартномасинини ЙҲХБда рўйхатдан ўтказиш ва йўл фондига ўтказиладиган божлар жуда юқорилигича қолмоқда. Ҳар бир от кучи учун базавий миқдорнинг 11% миқдоридаги давлат божларини фақат қароқчилар ёки босқинчи оккупантларгина ўрнатиши мумкин.
@the_bakiroo