11K14Telegramda ochish
Муносабат билдирилган, саволлар эса жавобсиз қолган Учтема тумани ҳокимлиги Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасига нисбатан билдирилган фикрларга муносабатини эълон қилган. Ҳокимлик, хусусан кейинги йилларда туманда мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва харажатларни санаб ўтган. Бу яхши. Айни вақтда қўйилган энг асосий саволлар - туман мактабларининг нечта синфида меъёрдан ортиқ ўқувчилар ўқиётгани, нечта мактабда 2- ва 3- сменада ўқиш ташкил этилгани ва нечта мактабда бошланғич синф ўқувчилари мавжуд талабларга зид равишда 2- сменада ўқиётгани борасидаги саволлар очиқ қолган. Ё ҳокимлик буни билмайди ёки билса ҳам муаммо ўрнида кўрмайди. Дарвоқе, ҳокимият ўқувчилар сони мактаб қувватидан ортиқ дея 8та мактабни санаб ўтган. Лекин улардан биттасида 2022 йилда қўшимча бинолар қурилади холос. Демак, феълан мактаблар етишмовчилиги муаммосини хаспўшлаш мумкин эмас. Учтепа сити қурилиши бўйича. Майли, қурсин, ситибозлар ситига тўйсин, сити баҳона ўзлаштириладиган, сотиладиган ерлар аукционни четлаб сотилсин. Аслида савол сити қуриш ва қурмасликда эмас, нисбий афзалликда, муаммоларнинг приоритетида эди. Учтепа аҳолисига юзланинг, улар учун нима муҳим? Ситими ё мактаб? Айтгандай, эмишки, Учтепа ситида ижтимоий кўмакга муҳтож аҳоли учун болалар боғчаси қурилармуш. Эслаб қолдик. Битиши билан эслатамиз. Ситидаги боғча ким учун бўларкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin