Бу тенденция давом этгани яхши
Беҳзод Мусаевнинг профили, бэкграунди ростанам менежерликка мутаносиб. Лекин гап фақат Мусаевнинг шахсида ё унинг вазир этиб тайинланганида эмас.
Ҳукуматнинг самарадорлиги вазирларнинг бошқарувчи, яъни менежерлигида кўпроқ намоён бўладиган даврда яшаяпмиз. Айниқса энг серхаражат вазирликларда. Тегишли тармоққа алоқадор бўлмаган яна бир вазирда, шахсий кузатувларим бўйича, менежерлик сифатлари кўп намоён бўлади (номини айтиб, мақташ ўринли эмас).
Энг зўр шифокорнинг шифокорлиги ўзига ҳам, жамиятга ҳам кўпроқ фойда беради. Энг зўр ўқитувчининг облоно ё районога раҳбар бўлганидан кўра ўқитувчилиги юқори даражада афзаллик яратади. Вҳк.
Бу қаторни ҳарбийларгача санаб етказиш мумкин. Ривожланган мамлакатларда мудофаа вазирлигини фуқаровий вазирлар, менежерлар бошқармоқда.
Шаҳарлар муаммоларини кўпроқ сити-менежерлар ҳал қилмоқда.
Бу тенденция яъни. Давом этиши керак бўлган тенденция.