Яна бир бор
Натурал хўжаликлар камбағалликни камайтирмайди. Лекин яшаб турган жойига боғлаб қўяди. Мобилликни камайтиради.
Натурал хўжалик муҳитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархи арзонлашмайди, меҳнат, энергия, озуқа, сув ва вақт сарфи ўта юқорилигида бу имконсиз.
Натурал хўжаликлар, қоида тариқасида, бозор маҳсулоти яратмайди, табиийки улар рақобатлашмайди. Бозор маҳсулоти яратмагач ва рақобатлашмагач, табиийки улар тор истеъмол чизиғидан ташқарига ўсмайди.