13K84Telegramda ochish
Инфляциянинг бош сабабчиси, камбағаллаштириш ҳомийси ҳукумат эмас, дейишга, рости тилим бормайди «2000 йилдан бери шу ерда ишлайман, аввалига тепадан буёққа кўчирилди – шунда бир марта мижозларни йўқотдик. Энди 3 йил деганда ярим мижозларимизни қайтариб йиғганимизда, яна кўчирилади дейишяпти. Янги бозордаги битта дўконга бир тадбиркорнинг юки сиғмайди, 3та дўкон олишимиз керак юкни сиғдириш учун. Устига устак ижараси жуда қиммат. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига олиб келади. Ижара тўловимизни чиқариш учун маҳсулотлар нархини оширишга мажбур бўламиз. 4 минг сўмлик гуруч 6 минг сўмга чиқади, 6 минг сўмлиги 10 минг бўлади. Ўзи карантин бўлиб халқнинг чўнтагида пул қолмади». «Янги бозорга қатнашда транспорт масаласи ҳам қийинчилик туғдиради. Ҳозир Қўйлиққа метрода бемалол келиб, бозор қилиш мумкин. Бу ердаги икки бозор орасида қанча аравакаш юк ташиб, оила тебратади. Жуда кўпчилик ишсиз қолади бунақада». «Улгуржи бозорнинг ўзида камида 2 минг тадбиркор бор. Уларнинг барчаси кўчага ташланяпти ҳозир. Янги бозорда ҳеч қандай шароит йўқ. Ўзимиз қурган эски дўконларни олиб, бизга ижара асосида ҳозирги дўконларимизни беришган. Энди шу тайёр жой қайтариб олиниб, одамлар кўчага чиқариб юбориляпти». Қўйлиқдаги тадбиркорлар дардлари бу ерда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin