Сбербанк ва Альфа-банк активлари музлатилади
Қўшма штатларнинг янги санкцияларига кўра, Сбербанк ва ва Альфа-банкка нисбатан блокловчи санкциялар қўлланилади. Мазкур чекловлар санкцияга тушган банкларнинг активлари музлатилиши ва Америка компанияларига улар билан бизнес юритишга тақиқ қўйилишини англатади.
Шунингдек, янги санкциялар Россия инвестициялар киритишни чеклайди. Россия ташқи қарзини Америка юрисдикциясида жойлашган ҳисобварақлардан тўлаш тақиқланади.
Санкцияларнинг жисмоний шахслар рўйхатига Путиннинг қизлари, Медведев, Мишустин, Лавровнинг хотини ва қизи, Россия хавфсизлик кенгашининг аъзолари киритилган.
Қўшма штатлар билан бир вақтда Буюк Британия ҳам навбатдаги санкцияларни эълон қилди. унга кўра Сбербанк ва Москва Кредит банки активлари музлатилади. Россияга инвестиция киритиш, нефтни қайта ишлаш технологияларини Россияга экспорт қилиш ва Россиядан пўлат маҳсулотлари импорти тақиқланади. Британия санкциялари рўйхатига яна бир гала ўғри ва муттаҳам рус олигархлари ҳам қўшилган.