17K59Telegramda ochish
"Нарх-наволар устидан назорат кучайтирилади" Ўзбек амалдорларининг бозор ва нархларга нисбатан қараши 30 йилдан буён ўзгармаган. Юқоридаги сарлавҳа бугун ҳам ЎзА ёки "Янги Ўзбекистон" газеталари бош саҳифаларини безаб туриши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди. Амалдорларимизнинг аксарияти ич-ичидан "биз халқни боқаяпмиз, бизнинг назоратимизсиз нарх-наво осмонга ўрлайди, етишмовчилик бошланади" деб ҳисоблайди ва бунга чинданам ишонишади (суҳбатларда кўп гувоҳ бўлганман). Бундан 30 йил аввал Ўзбекистон бош вазири Абдулҳошим Муталов матбуот анжумани ўтказган (қаранг - ўша пайтдаям бир муддат очиқлик бўлган экан). Унда журналистлар "Ўзбекистоннинг 21 миллион аҳолисини кийинтириш, уни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида белгиланаётган чора-тадбирлардан бохабар бўлган". "6,2 миллион тонна дон республикамизнинг йиллик эҳтиёжидир. Шундан 4 миллион тоннаси ун қилинади. 550 минг тонна қанд-шакар, 450 минг тонна гўшт, 19 минг тонна сут, 53 минг тонна маргарин, 73 минг тонна сариёғ, 50 минг тонна гўшт консервалари, 35 минг тонна турли ёрмалар, 315 минг тонна гуруч, 31 минг тонна чой ишлатамиз, 300 миллион дона сигарет чекамиз ва ҳоказо" - бу 30 йил аввалги ҳукумат раҳбарининг чиқишидан иқтибос.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin