18K97Telegramda ochish
Ҳайратон-Мозори-Шариф темир йўлини бошқариш толибларга топширилади Осиё тараққиёт банкининг 165 миллион долларлик кредити ҳисобига қурилган, умумий узунлиги 75 километрлик темир йўлнинг бошқаруви 2010 йилдан буён "Ўзбекистон темир йўллари" назоратида бўлган. Толиблар маъмуриятидаги темир йўл идораси раҳбари Бахт-Раҳмон Шарофатга кўра, 10 майга қадар Афғонистон Ҳайратон-Мозори-Шариф темир йўлидан даромадлар йиғишни ўзининг назоратига олади. Темир йўл бошқаруви учун Ўзбекистон темир йўлларига ҳар йили 18 миллион доллар миқдорида ҳақ тўлаб келинган. Толиблар 2021 йил 15 августда Афғонистондаги ҳокимиятни тўлиқ босиб олгандан сўнг, темир йўл бошқаруви учун тўловлар амалга оширилганми, оширилган бўлса қай тартибда, қанча қарздорлик қолган - бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ (ҳар ойда Афғонистонга етказиб бериладиган ўртача 50 миллион долларлик электр, озиқ-овқат, толиб полицияси учун бошқа зарурий анжомлар учун тўловлар қай тартибда амалга оширилаётгани тўғрисида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ). Қўшнилар билан очиқлик, ҳамкорлик ва дўстлик принципларида алоқалар ўрнатилгани яхши, лекин бундай муносабатларда тенглик, икки тарафлама масъулият ва паритет ҳам бўлиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin