Менимча, Рамзанга мурожаат қилиш керак
Шафқатсизларча қатлиом уюштирилган Бучада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган.
Ватандошларимиз Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан сўнг мамлакатни тарк этишга уринишган, аммо жанговар ҳаракатлар туфайли улар Буча шаҳрида қолиб кетишган.
Маълум қилишларича, элчихонамиз уларни 3 мартдан буён қидирмоқда. Ҳозирча натижасиз.
Назаримда, бундай оғир вазиятларда ҳар қандай, нормал ҳолатда қўл урилмайдиган чораларни ҳам ишга солишга тўғри келади. Шундай чоралардан бири яқинда олтин ва кумушдан ясалган "Пои Калон ансамбли" кўринишида совға билан сийланган Рамзан Кадировга мурожаат қилиниши бўлиши мумкин.