23K104Telegramda ochish
Бугун Тошкентда кўчага чиққанлар эътибор қаратган бўлишлари керак: Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари янги формаларда хизмат кўрсатишни бошлабдилар. Умид қиламизки, бошқа қатор жараёнлардаги каби Янги ислоҳи ўзбек "йўл полицияси"нинг фақат формасига таалуқли бўлмайди. Биз умид қиламиз ва орзудамиз - қачонлардир ЙҲХБ тизими нормал давлатлардаги каби : Профессионал йўл полициясига айланади; Пора олмайди; Йўлларда фақат PAA, PPP рақамли каттакон ва бошлиқларга йўл очиш билан эмас, барчанинг ҳаракатини осонлаштириш приоритетга айланади; Ҳайдовчиларнинг қоида бузишини пойлаш билан эмас, ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш билан машғул бўлади; Чорраҳа ва йўл четида турволиб "тирикчилик" қилмайди, йўл ва трассаларда доимий патруллик функциясини бажаради; Давлат рақами, ҳайдовчилик гувоҳномаси тарқатиш ва техник кўрикни амалга ошириш каби ортиқча, йўл полициясига хос бўлмаган функциялардан озод бўлади; Қоидабузарлар учун пора беришга мажбур қилмайдиган, инсоний ва иқтисодий маънога эга жарималар тизими яралади; Ҳайдовчи ва йўловчилар йўл полициясини кўрганда ундан қочмайди, йўл полициясида ўзининг ҳимоячисини кўришни бошлайди... вҳк.вҳк. Орзулар ўлмагай! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin