54K187Telegramda ochish
"Бошқаларнинг номига микрокредитни расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириш кучайиб боряпти" Киберхавфсизлик марказига кўра, ҳозирги кунда банк мижозларининг шахсий маълумотларини олган ҳолда микрокредит қарзлар расмийлаштириш ҳолатлари жуда кучайиб боряпти. Марказ раҳбари Беҳзод Мамажонов "бевосита ўзимиз тўғримиздаги маълумотларни билиб-билмасдан бериб қўйишимиз оқибатида микроқарзни олиб, унинг номига расмийлаштириш" кузатилаётганини қайд этган. Ахборот ва рақамли технологиялар асрида бундай ноқонуний ҳаракатлар фақат Ўзбекистонга хос эмас. Масалан, ўзганинг номига кредит расмийлаштириб олиш шунчалар кўп авж олганки, Россия Марказий банки фуқаролар учун кредит бериш бўйича "ўзига ўзи тақиқ" механизмини жорий қилмоқчи. Бунда фуқаро, масалан, давлат хизматлари портали орқали ёки кредит тарихи платформаси воситасида унга кредит беришга тақиқини қўяди. Истаса, вазиятига қараб доимий, истаса вақтинча, истаса маълум бир банклар бўйича ёки микромолиялаш ташкилотлари қирқимида. Кредит ажратаётган банк ёки нобанк ташкилоти кредит ажратишда потенциал қарздор "ўзига ўзи тақиқ" қўйган қўймаганини текширади. Қарабсизки, товламачиларнинг ҳаракатларидаги йўқотишларнинг олди олинади. "Ўзига ўзи тақиқ" ўз йўлига. лекин ҳозир битта паспорт билан кредит ёки микроқарз расмийлаштириш мумкин бўлган бир замонда шахсий маълумотларни асраш ва улардан тўғри фойдаланиш аҳамиятини тушуниш кўпроқ фойдали ва хавфсизлик яратади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin