Сузмас ўзбекистонликлар
Денгиздан минглаб чақирим узоқда яшайдиган ўзбекистонликлар сувга етиши учун бассейнлар ҳам етарли эмас. Буни расмий статистикадан ҳам кўриш мумкин.
Демак аҳоли сони инобатга олинса, 108 минг ўзбекистонликка битта сузиш бассейни тўғри келади.
Энг яхши аҳвол Тошкент шаҳрида. Ҳар 36 минг тошкентлик битта бассейндан баҳраманд бўлиши мумкин.
Сурхондарёда эса аҳвол 10 баробар ёмонроқ. Энг иссиқ ва қуруқ вилоятда 9тагина бассейн бор ва ҳар 305 минг сурхондарёликкина битта бассейндан фойдаланиши мумкин.
Тобора иқлими қуруқлашиб бораётган, экологияси чатоқ, соғлом ҳаёт тарзи саволли Ўзбекистон учун бассейнлар, айниқса умумфойдаланишда бўлган жамоат бассейнлари жуда муҳим.
- https://t.me/statistika_rasmiy/2433@statistika_rasmiy
- https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/demography-2stat.uz